*  *  *

Қовуни адоқ бўлса ҳам,

Капаси бузилмайди.

*  *  *

Арқоқ кўриб бўз ол,

Эна кўриб қиз ол.

*  *  *

Асли тортар наслига,

               устихони варварак.

*  *  *

Атала тагига тортар,

               шўрва зотига.

*  *  *

Онаси мақтаган қизни олма,

Янгаси мақтаганидан қолма.

*  *  *

Эрингга ёқсанг, элингга ёқасан.

*  *  *

Ёмон турмуш яшатмас.

*  *  *

Эрдан – садоқат, хотиндан – итоат.

*  *  *

Қуда бўлиш қийин,

Жудо бўлиш осон.

*  *  *

Кўнгил кири етти дарёда ювса кетмас.

 

Ҳабибахон ҳожи она ёзиб юборган.

Асака тумани, Қоратепа қишлоғи