* * *

Бировга шамол тиласанг,

Ўзингга бўрон кут.

* * *

Ҳар бутага ўт тушса,

Ўзи куйиб ўзи ёнар.

* * *

Бировга қолган кун – тонг отмаган тун.

* * *

Бола – эр-хотиннинг кавшари.

* * *

Болали уйда сир турмас,

Боласиз уйда кир турмас.

* * *

Болани пулли ҳам қилма, пулсиз ҳам қўйма.

* * *

Қуриган ёғоч эгилмас,

Қуриган тикиш тугилмас.

* * *

Сақланмаган алп – жардан қулабди.

* * *

Кун кўраман десанг, эрта тур.

* * *

Гап билмаган – маърака бузар.

* * *

Дард томирни ейди, ҳасрат – умрни.

* * *

Тирикчилик тошни ҳам ёрар.

* * *

Дили қинғирнинг – тили қинғир.

* * *

Йўқ товуқдан – бор тухум яхши.

* * *

Уйида умоч кесмаган – кўчада угра кесибди.

 

Тошкентлик Нажима бувидан ёзиб олинди.