Ёмон кўрганингни қарғама,

Яхши кўрганингга уради.

* * *

Хотинингни урма, этагингни бурма.

* * *

Қизни эркалатсанг, эрнингга* тегар,

Ўғилни эркалатсанг, бурнингга тепар.

* * *

Ҳар нарса ўз вақтида ярашади.

* * *

Таёқ ботирнинг қўлида қилич бўлиб кетади.

* * *

Жон бўлса, жаҳон топилар,

Ош бўлса – қозон.

* * *

Этикдўзнинг этиги йиртиқ,

Темирчининг тешаси кемтик.

* * *

Вақт орқага қайтмас,

Сув тескари оқмас.

* * *

Сўзнинг ёмони пичир,

Дарднинг ёмони қичир.

* * *

Дўст қидирмаган киши – ўзига душман.

* * *

Оқилнинг ақли – ўзига йўлдош,

Жоҳилнинг жаҳли – ўзига кундош.

* * *

Жой берганга жон бер.

* * *

Шамол қаёққа эсса, бошоқ шу ёққа эгилади.

* * *

Зўрга ҳам зўрдек бало бор.

* * *

Ёлғиз балога индамасанг, кўпаяди.

 

Марғилонлик Тожихон аядан ёзиб олинди.