* * *

Қулочингга қараб кетмон чоп.

* * *

Сўзни ўлчаб, кулгини мисқоллаб сот.

* * *

Эски дўстлик зангламайди.

* * *

Тез келган давлатнинг бақоси бўлмас.

* * *

Ўзолмаган отга узанги баҳона.

* * *

Одоб пешада, гуноҳ тешада.

* * *

Сўз – кишининг ўзаги,

Одоб – кишининг безаги.

* * *

Одобли келиннинг супургиси хашак остида туради.

* * *

Нон боласи – нон ушоқ.

* * *

Жўя гапга туя ҳам чўкади.

* * *

Нодон сўзлар, доно ибрат олар.

* * *

Бу дунёда одам одамга меҳмон.

* * *

Ҳар яхшида бир “аммо” бор,

Ҳар ёмонда бир “лекин”.

* * *

Сояни чопиб, йўқотиб бўлмайди.

* * *

Тўкисники – тўққиз кам.

* * *

Булут ола бўлса, ёмғир чала бўлади.

 

Яккабоғлик Мусаллам момодан ёзиб олинди.