Эр хотиннинг тахти – занжирида бўлади.

* * *

Эр – авра, хотин – астар.

* * *

Бойликка етса ёмон,

Ўзин санар ҳоқон.

* * *

Ҳалқумингни дема, халқингни де.

* * *

Эрликда хўрлик йўқ.

* * *

Оила – қўш устунли айвон.

* * *

Хотин қизғанса, уй тузалар,

Эркак қизғанса, уй бузилар.

* * *

Ёғлиқ нарсани қумурсқа босади.

* * *

Қозонга яраша – қопқоғи.

* * *

Эгри битган тўғри ўсмас.

* * *

Ўтин айирган болта майдонда қолади.

* * *

Сув пешонага чиққач,

пушаймондан фойда йўқ.

* * *

Эҳтиётинг бўлса, эҳтиёжинг бўлмас.

* * *

Илигинг қуриса ҳам, илдам юр.

* * *

Ямасанг – янги бўлади,

Янгининг тенги бўлади.

* * *

Баҳор яхши келса, қари терак ҳам куртак отади.

* * *

Ёмон гап – юзга тарсак.

* * *

Яхши тўн – тўй савлати,

Яхши хотин – уй давлати.

Тошкентлик Раҳима онадан ёзиб олинди.