* * *

Бордан юқар, болдан томар.

* * *

Қайғуси йўқ қора сувдан семиради.

* * *

Кўрганингдан кўрмаганинг кўп,

Билганингдан билмаганинг кўп.

* * *

Сафар ҳам бир илм.

* * *

Чарви ёғи қотағон бўлар,

Ишёқмас ётағон бўлар.

* * *

Той яхшиси отга эргашар,

От ёмони тойга эргашар.

* * *

Қўшнининг қудуғига тупурма,

Бир кун сувидан ичасан.

* * *

Тоғ такаси тек турса оч қолади.

* * *

Синмас темир бўлмас,

Ўтмас умр бўлмас.

* * *

Ёмоннинг яраси битмас.

* * *

Ёлғончининг чини ҳам ёлғон.

* * *

Ғаразли дўстдан аразли душман яхши.

* * *

Ишчан бахтини ишидан излайди,

Ялқов бахтини кишидан излайди.

* * *

Эрта турган эркакнинг бир ризқи ортиқ,

Эрта турган аёлнинг икки ризқи ортиқ.

* * *

Сувратга боқиб кўнгил берма,

Сийратига боқиб бер.

 

Сурхондарёлик Раҳима онадан ёзиб олинди.