Биз Пайғамбаримиздан (алайҳиссалом) кейин уммати Муҳаммадиянинг энг афзали Абу Бакр Сиддиқ, сўнгра Умар, ке­йин Усмон ва ундан сўнг Али (Аллоҳ уларнинг барчаларидан рози бўлсин), деб иқрор қиламиз.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "(...эзгу ишларда) ўзиб-ўзиб кетган зотлардир. Айнан ўшалар (Аллоҳга) яқин зотлардир ноз-неъмат боғларида" (Воқеа, 10–12).

Биз ҳар бир банданинг амаллари, иқрори ва маърифати махлуқ эканлигига иқрормиз. Модомики, иш-ҳаракатни бажарувчи махлуқ экан, унинг амаллари ҳам махлуқ эканида шуб­ҳа бўлиши мумкин эмас.

Аллоҳ барча халқларни яратганида, уларда куч-қувват йўқлигига ва улар заиф ва ожиз эканликларига иқрормиз. "Сизларни яратган, сўнгра сизларни ризқлантирган, сўнгра вафот эттирадиган, сўнгра (қиёматда) тирилтирадиган зот Аллоҳдир..." (Рум, 40). Дарҳақиқат, Аллоҳ махлуқларнинг яратувчиси ва ризқ берувчисидир.

Ҳалол касб-кор билан тўпланган бойлик ҳалолдир.