Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар:
 
• Киши ўз қўл меҳнати билан касб қилиб топганидан яхшироқ ва ҳалолроқ ризқ қозонмаган. Кишининг ўзига, аҳли-оиласига, фарзандига ва хизматчисига инфоқ қилган нарсаси ҳам садақа (яъни, ажр-савоб)дир (Ибн Можа ривояти).
 
•Шубҳасиз, киши ризқ­ланадиган нарсаларнинг энг ҳалоли ва ёқимлиси ўз касби орқали топганидир (Ибн Ҳиббон, Абу Довуд ривояти).
 
• Ким ҳалол меҳнат қилиб, ҳориб-чарчаган ҳолда тунаса, гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди (Ибн Асокир, Табароний ривояти).
 
• Албатта, Аллоҳ таоло Ўз бандасини ҳалол ризқ талабида ҳориб-чарчаган ҳолда кўришни яхши кўради  (“Кашфул хафо”).  
 
• Ким одамларга тила­ниш­дан ўзини тийиш, оиласини боқиш ҳамда қўшнисига меҳр-мурувват кўрсатиш учун ҳалол мол-дунё топиш ҳаракатида бўлса, ўша киши қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурига юзи тўлин ойдек нур сочиб боради (“Шуъабул имон”).