Аллоҳ таоло розилигини истаб қурбонлик қилиш, аслий эҳтиёжидан бошқамоли кумуш нисобига етган мусулмонларгавожибдир. Ана шундай миқдор моли бўлиб қурбонлик қилмаган одам жуда кўп манфаатлардан маҳрум бўлади. Аллоҳ таоло бундай марҳаматқилади: «Бас, Раббингиз учун намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг!»(Кавсар, 2).

Қурбонлик қилишдан мақсад банда ўзининг Аллоҳ амрига итоатини, тақвосини намоён этишдир. Аллоҳ таоло банда сўйган ҳайвоннинг гўштига ҳам, қонига ҳам муҳтож эмас: «Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!»(Ҳаж, 37).

Банда Аллоҳга қанча ибодат қилса ҳам оз. Чунки биргина ҳидоят неъматининг шукрини қанча ибодат қилса ҳам адо этолмайди. Қурбонлик қилиш Аллоҳ таолонинг амриниадо этишга банданинг тайёр эканини кўрсатади ва тўғри йўлга ҳидоят қилгани учун Аллоҳ таологашукр этиш бўлади.Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам):“Кимки қурбонликни дили хурсанд ва савоб умидида қилса, у(қурбонлик)унинг учун дўзахдан парда бўлади”, дедилар(Табароний ривояти).

Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) “Эй Фотима, тур, қурбонлигингга гувоҳ бўл. Чунки қурбонлик қонининг биринчи қатраси (томчиси) томиши билан ўтган гуноҳларингиз мағфират қилинади”, дедилар.

Абу Саъид (розияллоҳу анҳу) айтади: «“Эй Аллоҳнинг расули, бу фақат Муҳаммад оиласи учун хосми ёки барча мусулмонлар учунми?” деб сўрадилар. У зот: “Муҳаммад оиласи ва барча мусулмонлар учун” дедилар».

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:“Ёш, навқирон, бақувват жониворларни қурбонлик қилинглар. Чунки улар(қиёмат куни)сирот устидаги уловларингиздир” (Талхийсул хабийр).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам):“Кимки қурбонлик қилишга имконибўлиб, қурбонлик қилмаса ийдгоҳимизга келмасин” дедилар. Бошқа бир ўринда эса: “Ҳар ким қурбонлик қилишга қодир бўлса-ю, қурбонлик қилмаса, вафотидан кейин мажусийлар ёки насронийлар қаторида тирилади”, дедилар.

Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу)Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)дан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам):“Кимки қурбонлик қилиш учун бозорга борса, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло унинг ҳар бир қадамига ўнта савоб ато этади ва гуноҳларини авф этади. Қурбонликни савдо қилаётган вақтида, унинг ҳар бир айтган сўзини тасбеҳ сифатида қабул қилади. Қурбонлик учун берган ҳар бир дирҳамга 700 юз баробар савоб беради. Қурбонликнинг ҳар қатра қонидан ўнта фариштани яратади ва улар қиёматгача у банда учун истиғфор айтадилар. Қурбонлик гўштининг ҳар луқмаси учун Исмоил (алайҳиссалом) фарзанларидан бир қулни озод қилгандек савобини беради”, дедилар».

Қурбонликка сўйилган ва умуман, гўшти ҳалол бўлган ҳайвонларнинг етти аъзосини ейиш жоиз эмас. Улар:

1. оқувчи қон;

2. эркак ва урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси;

3. эркак ҳайвоннинг мояклари;

4. сийдик қопи;

5. орқа жинсий аъзоси;

6. безлар;

7. ўт пуфаги.

Аллоҳ таоло барча мусулмонларга қурбонликларинингажрини ато этсин.

 

Манбалар асосида ТИИ ходими

Ўрол МУСТАНОВ

тайёрлади.