Барча мавжудотлар бир-бирига мос,

Қуёшга ой бўлса, тунга кундуз хос.

Аллоҳим эркаси инсоннинг юзи,

Олий мусаввирнинг қаламига хос.

 

Нечун шукр этмай, Раббим, Ўзингга,

Менга бериб қўйган тафаккурингга,

Кўзимга бериб нур, қўлимга қалам,

Тортиқ этган барча неъматларингга!

 

Ўзингга шукрона, Алҳамдулиллоҳ!

Уммати Муҳаммад этдинг, эй Аллоҳ!

Қалбимни ёритдинг, бериб нур, зиё

Минг бора шукрона, Алҳамдулиллоҳ!

 

Илёс ЮНУСОВ,

Тошкент