Босган ҳар қадамим – Аллоҳдан неъмат,

Олган ҳар нафасим – Аллоҳдан неъмат.

Удир меҳрибон Зот, соҳиби ҳикмат,

Аллоҳга минг бора шукрона қилай.

 

Кўзларим чароғон китоб кўрмоққа,

Тилларим бурродир тасбеҳ айтмоққа,

Тўрт мучам соғ-омон тоат этмоққа,

Аллоҳга минг бора шукрона қилай.

 

Тунимиз, кунимиз бўлсин ибодат,

Қалблардан чекинсин ғийбат, шикоят.

Аллоҳ сабр берсин, берсин жасорат,

Аллоҳга минг бора шукрона қилай.

 

Дунёга меҳмонмиз, дунё омонат,

Аллоҳ биру бордир, ҳақдир қиёмат,

Синовлардан ўтиб, имон саломат,

Аллоҳга минг бора шукрона қилай.

 

Саломатхон Қорабоева,

Андижон, Пахтаобод тумани