Яхши сўз илонни индан чиқарар,

Ёмон сўз қилични қиндан чиқарар.

Гар ўзи ноқобил устоз учраса,

Мусулмон шогирдин диндан чиқарар.

* * *

Бахилларда асло ҳиммат йўқ,

Хасисликда бирор ҳикмат йўқ.

Билсанг, инсон учун дунёда

Жоҳилликдан ёмон иллат йўқ.

 

Обиджон РАҲМОНОВ,

Асака шаҳри