* * *

Барчамиз биламиз – Аллоҳдан тақдир,

Аммо бандасидан лозимдир тадбир.

Агар қилсанг манзур ва маъқул бир иш,

Сени сийлаган ҳам, суйган ҳам Ҳақдир.

* * *

Оқилман десанг, ҳаётлик чоғида

Сарҳисобинг қил фурсат борида.

Ўзлигинг англа ақл ва меҳнат-ла,

Топарсан Ҳидоят имкон борида.

* * *

Тавба қил чин дилдан кўз ёшинг ила,

Аллоҳдан гуноҳларга мағфират тила.

Раббингга муножот ибодат-ла бўлар,

Бандам дер юкинсанг, неъматлар сўра.

 

Омонулло МУҲАММАДИЕВ,

Тошкент