Ҳар бир ишни бошлашда,
Аввало денг: "Бисмиллоҳ",
Тугатган чоғингизда
Айтинг: "Алҳамдулиллаҳ".

Қалбингизга жо айланг
"Ла илаҳа иллаллоҳ" ни.
Ўзгани шерик қилманг,
Ёлғиз билинг Аллоҳни.

Умрингизда бир бора,
Топсангиз агар имкон.
Ҳажни қилинг зиёрат,
Қабул айласин Раҳмон.

Мусулмонман деган зот
Силар етим бошини.
Мол-мулкдан берар закот,
Ҳалоллаб ер ошини.

Бу дунё ўткинчидир,
Шайтон йўлига кирманг.
Унинг васвасасидан,
Аллоҳдан паноҳ сўранг.

Ҳидоятга бошласин,
Имонни бут қилайлик.
Муҳаммад умматимиз,
Шукур қилиб яшайлик.

Кумушхон ЗАФАРЖОН қизи,
Фарғона вилояти Учкўприк тумани