Бўлсанг агар амалдор

Ёки бадавлат, пулдор,

Кўпдир “ёрдамчи”, “дастёр”:

“Буюринг”, деб бемалол,

Хизматга елка тутар.

 

 

Бордир баъзи учарлар,

Бир қишлоқда яшарлар,

Туну кун бирга юриб,

Пайт пойлаб, хандон уриб,

Ортингдан тошлар отар.

 

Яна баъзи кимсалар

Қоқилишинг истарлар,

Гапирсанг, қарсак чалар,

Яширинча сўзлашар –

Кўнглингга ғулу солар.

 

 

Бўлмай қолсанг амалдор

Ёки бадавлат, пулдор,

Ё бўлиб қолсанг бемор,

Далда беришга ночор,

Жуфтакни ростлаб қолар.

 

Қамариддин ҚОСИМОВ,

Қуйи Чирчиқ тумани

Қўрғонча қишлоғи