Кўнглимнинг гуллаб яшнаган

Бордир ажиб чорбоғлари.

Боғлар осмонида ойлар,

Юзларида йўқ доғлари.

 

Яхшилик кўчаларидан

Бу боғларга ариқлар бор.

Ёмонлик кўчаси қурсин,

Ул боғларни этгуси хор.

 

Меҳрдан ҳар дарахтида

Ширин-шакар мева битгай.

Меҳрсизлик довуллари

Шохларин синдириб кетгай.

 

Ул боғларнинг қўриқчиси,

Боғбони ҳам, Гули, ўзинг,

Парваришдан яшнаб турса,

Ҳақ олдида ёруғ юзинг.

 

Иншаоллоҳ, сўлмагайдир

Чорбоғлар, токи сен тирик.

Ҳақ йўлидан адашмасанг,

Кўрмагайсан ҳеч кўргилик.

 

Гули САЙФУЛЛАЕВА,

Каттақўрғон шаҳри