Аждодлари улуғ юрт буюк бўлади,
Фарзандлари элда доим суюк бўлади.
Феъли кенг инсонларнинг ўйлари гўзал,
Аҳилликда қурилган юрт буюк бўлади.

Боғларида куйлайди қушлари шодон,
Юрт ҳақида тўқилар эртак ва достон.
Унинг мадҳи диллардан ўчмагай, инон,
Фарзандлари суюк юрт буюк бўлади.


                          Онам

Кўзим қамаштиролмас қуёш нурлари,
Қаддимни буколмас дунё зўрлари,
Сенга бахшидадир боғим гуллари,
Волидам, мунисам, азизам онам.

Сенинг дуонг билан яшайман, бардам,
Сенинг ўгитларинг дардимга малҳам,
Дунёлар унутдир сен йўқлаган дам,
Волидам, мунисам, азизам онам.


                       Ифтихор

Элим деб, юртим деб ёниб яшайман,
Халқим меҳрига ҳам қониб яшайман,
Ота-онам дуосини олиб яшайман,
Мендан ҳам бахтлироқ фарзанд бормикан?

Йиқилсам, шу онда суяб турарлар,
Дард чексам, дардимга шерик бўларлар,
Доимо иқболимни тилаб турарлар,
Мендан ҳам бахтлироқ фарзанд бормикан?

 

Фаррухжон САФАРОВ,
Хатирчи тумани