Саййидул айёму ҳажжул масокин,
Жума куни эрур кунлар афзали.
Дуода сўрайман: юртим аҳлига
Жума кунлар бўлсин умр сайқали.

Ниятлар ушалур, дуо ижобат,
Чин дилдан сўрасанг, этур мағфират.
Сендан ҳаракату Мендан барокат,
Дер Тангрим, азизим, унутма ҳеч вақт.

Имонда, эҳсонда бўлсанг доимо,
Ҳар ишни бошласанг “Бисмиллоҳ” ила,
Сабрда, тоқатда бўлсанг сен, ишон,
Аллоҳ берар доим ажрини тўла.

Билиб ё билмасдан гар қилсанг гуноҳ,
Аллоҳга тавба қил, бўлгин пушаймон.
Чин дилдан сўрасанг, гуноҳдан фориғ,
Савобга ҳам дохил этадир Раҳмон.

Илёс ЮНУСОВ,
Тошкент