Бани Одам, ҳаттоки, аҳли китоб,
Ёшу қари, халқ-халоиқ беҳисоб,
Куфру исён исканжасида хароб –
Эди қилмагунча Сарвари олам хитоб.

Хитобдирки, очди улуснинг кўзин,
Англадилар Расулуллоҳнинг сўзин:
“Илоҳ этинг фақат Аллоҳнинг ўзин!
Бут-санамдан воз кечинг, берманг изн!”

Ул зотнинг таърифига лолдир забон,
Нур ила ҳидоятга тўлди макон,
Топилмас ўхшаши кезсанг-да жаҳон,
Васллари дилларда эзгу армон.

Ким агар тушда кўрар сиймоларин,
Насиб бўлар албат унга дийдорлари.
Ҳаққа етсин бу ожиза нидолари:
“Васлин насиб эт! Бўлсин жон фидолари!”

 

Илм иста

Ислом – нур ила ҳикмат,
Истиқлол – улуғ неъмат,
Фурсатни бил ғанимат!
Ўтар вақт зардан қиммат.

Фарздир ўрганмоқ илм,
Ўрганиш шарти – хоҳиш.
Ёшликда олган билим –
Тошга ўйилган нақш.

Илму фан зиёсидан
Бўлгин баҳраманд ҳар он.
Кеч кибр биносидан,
Қургин имондан қўрғон!

Умр оқар сув гўё,
Ёшликда сол тўғонни.
Ақлингни чархла, ҳаё –
Жиловласин туғённи!

Фитратинг – асли Ислом,
Ибодатга бўл қойим.
Қалбингда комил имон,
Жидду жаҳд айла доим!

Маъмура ҚОДИРОВА,
Ангрен шаҳри