Сен онам – меҳрибон, отамсан – кўркли.

Юрак ғамга чўкиб босганда титроқ,

Оғамсан – кўнгилдан олгувчи юкни.

Дилимдан оҳангдек қуйилган байтсен,

Мадҳингда сўзларим зар занжир – достон.

Қамишларинг куйлар, хуш оҳанг най сен,

Кўнглимда ҳар чечак чаману бўстон.

Муҳаббат фаслини сенда танидим,

Хазон учун кўз ёш тўкканинг кўрдим.

Неки яхшиликни сенда ўргандим,

Бағрингда кўксим тоғ, хотиржам юрдим.

Сен мени севгандек севмоқ, асрамоқ

Фарзандлик бурчимдир, онажон юртим.

Мен учун бахт эрур Ватан деб ўтмоқ,

Кўзимга тўтиё – жонажон юртим.

 

Улуғбек МИРЗАЕВ, "Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси