Юрагимни куйдиради минг бир алам,

Насиҳатмас ўтинч билан тутдим қалам.

Азиз дўстим, акам-укам, сингилгинам,

Охиратга дунё олиб кетолмаймиз.

 

Савоб ишлар бошлар бизни жаннатларга,

Расулуллоҳ айтганлар-ку умматларга:

Эришингиз илм, тақво, ҳурматларга.

Охиратга дунё олиб кетолмаймиз.

 

 

Биз ўткинчи, қолгувчидир еру осмон,

Бу дунёси бошдан-охир бир имтиҳон.

Сўзларимни қалбингизда сақланг ҳар он:

Охиратга дунё олиб кетолмаймиз.

 

Орзигул САДРИДДИНОВА,

Учкўприк тумани