Қатра меҳрин дариғ тутганлар,

Қондошлик бурчин унутганлар,

Вафо қилмай вафо кутганлар,

Мен сизларни кечирдим бугун.

 

Ҳасад кўзи билан боққанлар,

Айбим кўрмай айб таққанлар,

Адоват ўтини ёққанлар,

Мен сизларни кечирдим бугун.

 

Мен кечирдим, кимки не қилмиш,

Ортда қолди гиналар бари.

Ғуруримнинг боши эгилмиш,

Йўл олгани ҳидоят сари.

 

Юрагимда қолмади тугун,

Қалбимни нур чулғади ногоҳ.

Мен барчани кечирдим бугун,

Сен ҳам мени кечиргин, Аллоҳ!..

 

Сайёра АВАЗОВА,

Музработ тумани