Барча инсон меҳридан меҳрингиз устун,

Сизсиз бўлмас эди ҳаётим бутун,

Қадрингиз баланддир ҳар куну ҳар тун,

Сизни кўрмасам бўлмайди бугун.

Интиласиз ҳар доим, қувонч улашишга,

Шерик бўлинг, бизнинг ҳам қувончимизга.

Қуёш бўлиб порлаб туринг, қалбимизда,

Сиз энг азиз инсонсиз ҳаётимизда!

Не ишга қўл урсангиз баракалидир.

Ҳар бир сўзингиз афзал, ҳам кераклидир.

Табассумингиз ширин, бирам сирлидир,

Ҳар бир ишингиз доим самаралидир.

Онамни мен жуда яхши кўраман,

Аммо сизни улардан кўрмасман ҳеч кам.

Ўрнингиз босолмас бирорта одам,

Отажоним менинг, жонажон отам!

 

Ҳилола УМАРАЛИЕВА,

"Хадичаи Кубро" аёл-қизлар Ислом ўрта махсус билим юрти талабаси