Аршу ерни яратган
Аввал Аллоҳни тани.
Итоат қил, Ундан қўрқ,
Омон сақлайди сени.

Ватанни сев, ардоқла,
Фахр туйсин ота-онанг.
Мард, жўмард, сахий бўлгин,
Қайтарар бир кун боланг.

Панду насиҳатингга
Олдин ўзинг амал қил.
Қадрингга лойиқ гапир,
Одамлар қадрини бил.

Садоқатли дўст танла,
Қийин кунда синагин.
Дўст бошига иш тушса,
Сен ҳам қараб турмагин.

Аччиқ тилга эрк берма,
Бўлур бошингга бало.
Ўринсиз сўзлаган тил
Ғурбатларга мубтало.

Имонли инсонлардан
Асло ёмонлик келмас.
Мунофиқдан қоч, болам,
Ундан яхшилик келмас.

Онанг айтган сўзини,
Ўғлим, қулоғингга ил.
Сўзларим ҳам ғанимат,
Ғаниматни асрай бил.

Насиба ШОҚОСИМОВА СОДИҚ қизи,
Жиззах вилояти, Фориш тумани,
Ҳайдарота қишлоғи