Ислом – нур ила ҳикмат,
Истиқлол – улуғ неъмат,
Фурсатни бил ғанимат,
Ўтар вақт – зардан қиммат!

Фарздир ўрганмоқ илм,
Эгаллаш шарти хоҳиш.
Ёшликда олган билим
Тошга ўйилган нақш.

Илму фан зиёсидан,
Бўлгин баҳраманд, ўғлон!
Кеч кибр биносидан,
Қургин имондан қўрғон!

Умр оқар сув гўё,
Ёшликда сол тўғонни!
Ақлингни чархла, ҳаё
жиловласин туғённи!

Фитратинг асли Ислом,
Ибодатга бўл қойим!
Қалбингда комил имон,
Жидду жаҳд айла доим!

Маъмурахон ҚОДИРОВА,

Ангрен