Фасли ёз ҳам мисли қишдир, кетса меҳру оқибат,

Юмшоқ тил ҳам тиғу нишдир, кетса меҳру оқибат.

Эй одам, не наф сендан, дилда қўринг бўлмаса,

Қолмагай бир меҳрибонинг, кетса меҳру оқибат.

Кимни ки меҳри зиёда, умр боғи яшнагай,

Дил дарахти қовжирар, гар кетса меҳру оқибат.

 

Қайда бўлса қадр бисёр, меҳру шафқат шундадир,

Қадриятлар йиғлагай қон, кетса меҳру оқибат.

Оға-ини юмдалашса, оғзидагин олдирар,

Қалб бўлур шайтон макони, кетса меҳру оқибат.

Меҳр-оқибатда, Ўктам, кўп эрур ҳикмат, савоб,

Қадр эт, эъзозла ким кўргузса меҳру оқибат.

 

Ўктам ТОПИБОЛДИЕВ,

Андижон вилояти Улуғнор тумани