Аёлим хотирасига

 

Қалдирғочлар қайтар яна уйимга,

Менинг эса ўй қўшилар ўйимга,

Сен бўлмайсан набиралар тўйида,

Дилда ҳасрат, сенсиз ўтар кунларим.

Тонгим отмас, мени ютар тунларим.

 

Бўла олдик чорак аср ёстиқдош,

Машаққатга бирга беролдик бардош,

Ўзинг эдинг яхши-ёмонда йўлдош,

Дилда ҳасрат, сенсиз ўтар кунларим.

Тонгим отмас, мени ютар тунларим.

 

Йўлимни ёритар нур бўлгин энди,

Жаннатларда юргин, ҳур бўлгин энди,

Эзгу дуо билан эслаймиз сени,

Ёруғ ёдинг билан ўтсин кунларим,

Яратганга етсин дуо-унларим.

 

Эргаш АТОЕВ,

Навоий вилояти, Қизилтепа тумани