Ҳазрати Абу Бакрнинг дуолари:

Ё Аллоҳ! Менга имон, сидқидиллик, соғлиқ, офият ва соғлом бир ният бер.

Ё Аллоҳ! Умримнинг энг хайрлиси, умримнинг сўнги, амалимнинг энг хайрлиси, амалимнинг сўнги ва кунларимнинг энг хайрлиси, Сенга қайтадиган куним бўлсин.

 

Ҳазрати Умарнинг дуолари:

Ё Аллоҳ! Мени ногаҳон ўлимдан ёхуд ғафлатда қолдиришинг ёки ғофиллардан қилишингдан паноҳ тилайман.

Ё Аллоҳ! Мени яхшилар орасида ўлдир, ёмонлардан қилма, оташ азобидан асра ва яхшилар қаторига қўшгин.

 

Ҳазрати Алининг дуолари:

Ё Аллоҳ! Бало ва мусибатлардан, омадсизликдан, душманлар билан тортишишдан, ҳибс этилишдан, кишанланишдан ва калтакланишдан паноҳ тилайман.

Ё Аллоҳ! Менинг гуноҳларим Сенга зарар бермайди. Сенинг менга марҳамат қилишинг Сендан ҳеч нарсани камайтириб қўймайди.

 

Зайд ибн Собитнинг дуоси:

Ё Аллоҳ! Сендан бола-чақам ва қўл остимда менга қараб қолган қулларимни боқишга етгулик бойлик сўрайман. Ва бирор қариндошимнинг қариндошлик ҳақини адо этолмаганим учун мени баддуо қилишидан паноҳ тилайман.

Ибн Аббоснинг дуоси:

Ё Аллоҳ! Мени берган ризқингга қаноат этгувчилардан айла, менга берган ризқни баракотли қил ва орқада қолдирган ҳар нарсамни Ўзинг асра!

 

Анас ибн Моликнинг дуоси:

Ё Аллоҳ, уни (мусулмон биродаримни) кечалари ибодат қилувчи ва кундузлари рўзадор яхшилар дуосининг баракотидан маҳрум этма.