Қонуний Султон Сулай­моннинг  боғи­да қиммат­баҳо дарахт бор эди. Шу дарахтни чумоли босиб кетди. Қонуний Султон шайхулислом Абу Саид ҳаз­ратларига тазкира битиб, ­масаланинг ечимини сўради:

“Оғочимни қоплади чумоли, Уни­­ қир­­сак, борми гуноҳи?..”

Шайхулислом мактубга бундай жавоб битди:

“Эрта Маҳшар кўринади аъмоли,

Ҳақини олур, Сулаймондан чумоли...”