“Агар ўсмир бола кекса кишини ёши катталиги учун ҳурмат қилса, Аллоҳ таоло унга кексайганида эҳтиром қиладиган кишини ато қилади” (Имом Термизий).

“Соч-соқоли оқарган мусулмонни, Қуръонни ёдлаб, унда ҳаддидан ошмаган ва уни тарк қилмаган кишини ҳамда адолатли султонни ҳурматлаш Аллоҳни улуғлаш қаторидадир” (Абу Довуд).

“Умматимнинг кексаларини эъзозлаш – мени улуғлашдандир” (Имом Суютий).

“Нафсим измида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳ таоло раҳматини раҳмдил кишигагина беради”. “Эй Аллоҳнинг Расули, ҳар биримиз раҳм қилади”, дейишди. У зот айтдилар: “Сизлардан бирингизнинг дўстига раҳмдиллик кўрсатиши эмас, ҳамма инсонларга раҳм қиладиган кишини (айтдим)” (Абу Яъло).

“Кичикларимизга раҳм қилмаган ва катталаримизни шарафини билмаган киши биздан эмас” (Абу Довуд, Имом Термизий).

“(Сув беришни) катталардан бошланглар” (Абу Яъло).

“Барака кексалар биландир” (Ибн Асокир).

“Қайси бир мусулмоннинг сочи Исломда оқарса, унга ҳар бир оқ тола баробарида савоб ёзади ва бир хатосини ўчиради” (Абу Довуд).

“Кимнинг Исломда сочининг толаси оқарса, унга Қиёмат кунида нур бўлади” (Имом Насоий).

“Мусулмон кишининг умри қанча узайса, унга шунча яхши бўлади” (Имом Табарий).

“Соч-соқоли оқарган, суннатни маҳкам ушлаб, тўғри йўлда бўлган киши Аллоҳ таолодан нима сўраса, унга сўраган нарсасини бермасликдан Аллоҳ таоло ҳаё қилади” (Ибн Нажжор).

“Аллоҳ таолонинг тоатида умрнинг узун бўлиши тугал бахтдир” (Имом Ҳоким, Дайламий).

 

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани бош имом-хатиби Сирожиддиин ОҚИЛХОНОВ тўплади.