Ҳазрат Муовия ибн Абу Суфён (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, уни динда фақиҳ қилади”, дедилар”.

Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам динимизнинг фақиҳи саналарди.

У зот доимо тинчлик тарафдори эди. Қаерда бўлмасин, маърузаларида, асарларида бузғунчиликларга сабаб бўлаётган турли оқим ва фирқалар фаолиятига қарши муносиб жавоб берарди. Шайх ҳазратларининг кўп асарлари тарафкашликнинг олди олинишига ва мутаассибликнинг барҳам топишига, турли бидьат ва хурофотларнинг йўқолишига сабаб бўлди. Бу эса, ўз ўрнида муҳтарам Президентимизнинг “ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш керак”, деган тамойилларига ҳамоҳангдир.

Шайх ҳазратларидан асрларга татигулик илмий мерос қолди.

Аллоҳ таоло у зотнинг қабрларини мунаввар, охиратларини обод, даражаларини юксак айласин!

Ашурмат Абдуқодиров,

Зангиота тумани Зиннурайн жоме масжиди имом-хатиби