• Рукни: Ибрат

Бамбук дарахти қай тарзда ўстирилишига жуда қизиқардим ва бу саволимга ахийри жавоб топдим. Билганларимни сизларга ҳам етказиш учун қўлимга қалам олдим.

Олдинига дарахт уруғини экамиз, суғорамиз ва ўғитлаймиз. Беш ой ўтади, аммо уруғ кўкармайди, ҳатто бир йил ўтса ҳам, ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Лекин биз яна суғориб, ўғитлаймиз. Иккинчи йили ҳам ўзгариш бўлмайди. Тушкунликка тушмасдан учинчи ва тўртинчи йиллари ҳам худди шундай ўша ишимизни такрорлаймиз. Хитойнинг бамбук дарахти беш йилгача новда чиқармайди, аммо хитойликлар сабр билан бешинчи йили ҳам уруғни суғориб парваришлашади. Ниҳоят, бешинчи йил охирларида бамбук новда чиқаради. Камида олти ҳафта ичида бўйига тахминан 27 метрга ўсади. Бир савол туғилади: Хитой бамбук дарахти 27 метр бўйига олти ҳафтада эришадими ёки беш йилда?

Шубҳасиз, беш йилда.

Чунки сабр-тоқат билан уруғи суғориб, парваришланмаганида дарахт умуман кўкармасди ҳам, шундай эмасми?

Муваффақиятга эришишда ҳам ҳаракат, қатъият, сабр керак... Доим ишонч билан олға қадам ташлаган кишиларгина кўзлаган мақсадларига етадилар.

Мухлиса РАСУЛЖОН қизи таржимаси