• Рукни: Ибрат
Телевидениеда намойиш қилинадиган “Табиатга саёҳат” номли кўрсатувнинг бир сонини яқинда оила аъзоларимиз билан томоша қилиб, ҳаммамиз жуда таъсирландик. Унда Африка қитъасидаги маймунлар ҳаётидан мана бундай воқеа тасвирга олинган: она маймун иккинчи боласи бир яшар бўлганда касаллик туфайли ўлади. Шунда етим маймунчани атрофидаги маймунлар тишлаб, қийнай бошлашади. Шу пайт тўда орасида юрган ўлган она маймуннинг биринчи боласи ўзига қондош-қориндош бўлган етим маймунчани таниди ва уни бошқа маймунлар ҳужумидан қутқариб олди. Етаклаб дарё олдига олиб бориб чўмилтирди, тозалади, кейин ўрмонга олиб кириб, ёввойи мевалардан узиб бериб, қорнини тўйдирди, маймунча вояга етгунича бирга бўлди...
Ўша кўрганларим сабаб кўнгилдан кечган фикр-хулосаларни қоғозга туширмоқчи бўлдим. Лекин яхшилаб ўйлаб кўрсам, изоҳ ортиқчадай туюлди. Шаънини, қадрини, икки оламдаги оқибатни англаган одам бу тафсилотдан ўзи хулоса чиқариб олади, менимча.
 
 
Абдурауф ЖУМАНОВ,
Бахмал тумани “Абулқосим Хўжақулов”
 жоме масжиди имом-хатиби