Хадича китоб ўқиб ўтирган эди. Телефони жиринглаб қолди. Нотаниш рақамдан қўнғироқ қилган йигит салом-аликдан кейин ҳар хил саволлар бера бошлади. Хадича ҳайрон бўлиб сўради:

– Кечирасиз, кимсиз? Мен сизни танийманми?

– Йўқ, танимайсиз, аммо мен яхши оиланинг фарзандиман. Суҳбатимиз давомида бир-биримизни яхшироқ билиб олсак керак, – деди нималаргадир ишора қилиб.

–  Аммо менинг телефонимни биттаси эшитиб туради, – деди қиз бир оз сукутдан сўнг.

Йигит кулди:

– Ростданми? Ким эшитади? Мактабингиз маъмуриятими?

– Йўқ, – деб жавоб берди Хадича.

– Телеграф эшитадими?

– Йўқ...

– Унда... махсус пойлоқчими? – деди йигит кула-кула.

Ахийри Хадича:

– Буюк ва қудратли Аллоҳ эшитиб турибди, – деди.

Йигит кулгидан тўхтади ва ўша ондаёқ телефонини ўчирди...

Аллоҳ таоло ҳар нарсани Кўриб турувчи ва Эшитувчидир...

 

Мухлиса РАСУЛЖОН қизи тайёрлади.