Ҳазрат Зунун Мисрий ҳузурига бир одам келиб ёлворди:

–Менга Исми Аъзам дуосини ўргатинг.

–Зунун Мисрий: “Аввал бир синайлик-чи”, деди ва у одамнинг қўлига оғзи маҳкам беркитилган бир идиш бериб, таъкидлади:

–Бу идишни очмасдан эҳтиёт қилиб фалон зотга олиб бориб бер. Кейин менга келиб жавобини айтасан, – деди. У одам йўлга тушди ва бир жойга етганида, идиш ичида нима борлигига қизиқди. Очайми, очмайми деб иккиланди. Охири очиб кўришга қарор қилди. Идиш оғзини очган эди, ундан бир каламуш чиқди, киши қўрқиб кетиб идишни ерга ташлаб юборди. Сўнг хафа бўлиб Зунун Мисрий ҳузурига келди:

–Биз сизни яхши одам, хожа, олим деб юрардик. Бу нима қилганингиз? – деди.

Муҳтарам ўқувчи, айтинг-чи, шунда Ҳазрат Зунун Мисрий қандай жавоб берди?