Бир подшоҳ қанчалар ақлли бўлмасин, ҳаётида осойишталик йўқ экан. Ҳаловатсизликдан толиққан подшоҳ бир куни маслаҳат учун кекса донишманднинг ёнига бориб дардини айтибди: «Менга ёрдам бер, ҳар бир воқеадан жуда қаттиқ таъсирланяпман, тушкунликка тушяпман». Донишманд шундай дебди: «Сенга қандай ёрдам беришни биламан. Мана бу узукда "Ҳаммаси ўтади" деган ёзув бор. Уни тақиб юр. Жаҳлинг чиқса ёки жуда хурсанд бўлиб кетсанг, ёзувни ўқи. Ўзингга келасан, ҳиссиётларга берилмасликка, тушкунликдан чиқишга ўзингда руҳий қувват топасан».

 Подшоҳ донишманднинг маслаҳатига қулоқ тутиб, ҳаловат топибди. Навбатдаги руҳий қийноққа дуч келганида узукдаги ёзувга қарабди. Бироқ бу сафар узукдаги ёзув унга таскин бермабди, аксинча, бадтар жаҳлини чиқарибди. Подшоҳ узукни отиб юбормоқчи бўлиб бармоғидан суғурибди ва унинг ички тарафида ҳам ёзув кўрибди.

Муҳтарам ўқувчи, айтинг-чи, унда нима деб ёзилган эди?

 

Нигора Абдумухтор қизи тайёрлади.