Касални чанқоқ қийнай бошлади. Бу пайт ёнида ҳеч ким йўқ, барча яқинлари ишлари билан кетишган эди. У шундай инграндики, ҳатто стол устида турган кўзанинг раҳми келди. Бироқ қандай қилиб оддийгина сопол кўза ўрнидан силжиши мумкин?!

“Менга сув бер, сув...” деб пичирлади чанқоқдан азият чекаётган бемор. Қийналаётган бу танада ҳаёт асари аранг сезилиб турарди.

Шунда кутилмаган воқеа содир бўлди. Кўза катта куч топиб, ўринга, шундоққина беморнинг қўли остига думалади. Бемор кўзларини очиб, кўзани ёнида кўргач, бир оз енгил тортди. Ҳолдан тойдирган чанқоғини босиш учун кўзани қақраган лабларига олиб келди. Бироқ идиш бўш экан.

Касал кучини йиғди, жаҳл билан кўзани ерга отди. Унга ёрдам бермоқчи бўлган бирдан-бир нарса – кўза майда-майда бўлакларга бўлиниб кетди.

Азизлар, ҳеч қачон бу касалдек йўл тутманг! Сизга ёрдам бериш истагида бўлганларнинг ҳаракатлари ҳеч нарсага арзимаса-да, қадрланг. Уларнинг кўнглини парчалаб ташламанг!

Нигора МИРЗАЕВА тайёрлади.