Умрининг сўнгги кунларини яшаётган ота ўғлини чақириб дебди:

– Сенга ўз муваффақиятларим сирини очаман, иккита маслаҳат бераман. Ҳар доим шуларни ёдингда тут.

– Биринчидан, агар бировга сўз берсанг, албатта, уни бажар. Бу сенга қанчалик қимматга тушмасин, ростгўй бўл ва ваъдангга хилоф қилма.

– Иккинчидан...

 

Муҳтарам ўқувчи, айтинг-чи, отанинг ўғлига берган иккинчи маслаҳати қандай эди?

 

Нигора АБДУМУХТОР қизи тайёрлади.