Жуда қадим замонда бир оролда Шодлик, Бойлик, Ғурур, Қайғу, Cезги билан бирга Севги ҳам яшаркан.

Бир куни Сезги орол денгизига қўшилиб кетаётганини пайқаб қолибди. Ҳамма шоша-пиша ўз кемасига ўтириб, оролни тарк эта бошлабди. Фақат Севги шошилмабди, бўғзигача сувга ботгач, оролнинг қутқарилишга ҳеч қандай умид йўқлигини англабди ва ёрдам сўраб бақира бошлабди. Шу пайт ёнгинасидан Бойликнинг муҳташам кемаси сузиб ўтибди. Севги ундан кемасига чиқаришини сўрабди. Бойлик эса, кемаси олтин ва кумушдан ишланган қимматбаҳо нарсалар билан тўлалигини, бўш жой йўқлигини айтибди.

Севги Ғурурга мурожаат қилиб, ундан: “Сен бор жойда тартиб-интизом ва хотиржамлик йўқолади”, деган жавоб эшитибди.

“Ёрдам бер”, деб илтижо билан Қайғуга ёлворибди. “Эҳ Севги, – жавоб берибди Қайғу, – мен шунчалик ғамгинманки, ўзим ёлғиз қолишим керак”.

Ранго-ранг кемада Шодликни кўриб Севги унга юзланибди. Бироқ Шодлик шунчалик хурсанд эканки, Севгининг илтижосини эшитмабди ҳам.

Шу пайт Севгининг қулоғига: “Бу ёққа кел, менинг кемамга чиқа қол”, деган овоз эшитилибди. У овоз келган томонга қарабди ва соч-соқоли оқарган қарияни кўрибди. Хурсандлигидан қариянинг ким эканини сўрашни ҳам унутибди. Ерга етганларида Севги қирғоққа тушибди, қария эса сузишда давом этибди. Фақат кема кўзга кўринмай кетганидан кейингина Севги миннатдорчилик билдирмаганини эслабди ва Сезгидан сўрабди: “Мени ким қутқарди?” “У Вақт эди”, – жавоб берибди Сезги. “Вақт дейсанми?! – ҳайрон бўлибди Севги. – Нимага менга ёрдам бердийкин?” Шунда Сезги дебди: “Чунки Севгининг ҳаётда қанчалар муҳим ва керакли эканини фақатгина Вақт билади”.

Нигора Абдумухтор қизи тайёрлади.