Шайх Ҳотами Асамм Балх шайхларининг улуғларидан эди. Бир куни Ҳотам ҳазратлари аёлига:

– Мен тўрт ойлик сафарга кетгайман. Шу тўрт ойлик муддатга қанча нафақа истайсан? – деб сўради. Аёли:

– Тирик қолишимга етгулик нафақа қолдиринг, – деди. Ҳотам:

– Тириклигинг ва ўлиминг менинг қўлимда эмас, Ҳақ таолонинг қўлидадир, – деди. Шунда аёли:

– Ундоқ бўлса, менинг ризқим ҳам сизнинг қўлингизда эмас, жаноби Ҳақнинг қўлидадир, – деди.

Ҳотам бу сўзни хуш кўрди ва уни дуо қилди. Қўшни хотинлар келиб аёлга: “Ҳотамдан нечун нафақа сўрамадинг?” дедилар.

 

Муҳтарам муштарий, айтинг-чи, қўшни аёлларнинг саволига Ҳотам ҳазратларининг аёли қандай жавоб берди?

Нигора МИРЗАЕВА тайёрлади.