Бир хоннинг саройида ойнали хона бор, ҳамма томони, ҳатто шифти ҳам ойнадан эди.

Шу хонага бир куни кўппак кириб, қўрқувдан қотиб қолди.

Чунки уни ҳар томондан кўппаклар ўраб олган эди-да. У ўз аксига қараб, ирриллай бошлади. Шу он ойнада унинг ириллаши акс этди ва атрофидаги ойналарда ҳам ирриллаган кўппакларнинг тишларини кўрди. Қўрққанидан акиллаб юборди, хонадаги акс-садо унинг акиллашини ўзига қайтарди. Туни билан кўппак хона бўйлаб югуриб, ўз аксига қараб акиллаб чиқди. Ойнадаги “душманларига” ўзини урди. Эрталаб ойнали хонада уни ўлик ҳолда топишди.

Агар у дарғазаб ириллаш ўрнига бир оз “дўстона муносабат”да бўлганида ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди...