Бола тилла топгандек ичига сиғмай чопқиллаб келди:

– Ойи, қайдасиз? Ойижон!

– Ҳа, болам, тинчликми? – деб ошхонадан чиқди она.

– Биласизми бугун нимани кўрдим?

– Нимани?

– Анави қўшнимиз Раъно опа бор-ку!

– Коллежда ўқийдиганми?

– Ҳа, ўша. Мактабдан қай­таётсам, панада бир йигит билан ёлғиз турган экан. Мени кўриб, тескари қараб олди, – деди бола оламшумул сирдан воқиф бўлгандек, хурсанд бўлиб.

– Бу гапни яна кимларга айтдинг? – деб сўради она.

– Бошқа ҳеч кимга айтмадим.

– Биласанми? Ким бир мусул­­моннинг айбини яширса, Аллоҳ унинг айбини дунё ва охират­да беркитади. Болам, бундай воқеаларни тез унутиб, истиғфор айтиш керак, хўпми...

– У нима дегани?

Она фарзандига: “Астағ­фи­рул­лоҳ, астағ­фируллоҳ, астағ­фируллоҳ. Ё Аллоҳ, Раъно опанинг, ҳалиги йигитнинг ва бизнинг гуноҳ­­ларимизни кечиргин”, деб ғий­батининг каффоратини ўргатди.

Муҳаммад ЗИЁ