Кўпни кўрган кекса онахондан сўрашибди:

– Бувижон! Сиз жуда оғир ҳаёт кечирдингиз, бироқ кўнг­лингиз ҳалиям ёш. Бунинг бирор сири борми?

– Бор албатта, – жавоб берибди онахон, – менга қилинган барча яхшиликни юрагимга, нима ёмонлик қилишса, сувга ёздим. Акс ҳолда юрагим тўла чандиқ бўларди. Ҳозир юрагим хушбўй гуллар билан тўла боғ!

Яратганга беадад шукрлар бўлсин, У зот бизга эслаб қолиш ва унутиш неъматини берган. Бизга қачон яхшилик қилинса, миннатдорчилик уни эслаб қолишга, меҳр эса ёмонликни унутишга мажбур қилади.

Нигора МИРЗАЕВА тайёрлади.