“Жумбоқли ривоят” рукнимизга кўплаб мактублар олдик. Афсуски, хатлар бизга аксар ҳолларда жуда кеч етиб келмоқда. Рукнимизда берилган жумбоқнинг жавоби газетанинг кейинги сонида эълон қилиниши боис, кечиккан мактублар инобатга олинмаслигини сиз азизларга эслатиб ўтмоқчимиз.

“Ислом нури”нинг 19-сонида эълон қилинган “Иброҳим Адҳамнинг тавбаси” номли жумбоқли ҳикоятга ҳам газетхонлар жавоблар йўллашган. “Аллоҳга қасам, мен сизнинг боғингизга мевалардан ейиш учун эмас, дарахтларни парваришлаш ва ҳосилини йиғиш учун ёлланганман. Шу сабаб чучугини аччиғидан ажрата олмайман”, деган тўғри жавобни бизга Навоий вилояти, Хатирчи туманидан Гулчеҳра Маҳмуд қизи йўллаган.