Бир киши донишманддан:

– Мўминнинг Аллоҳ таоло олдида қандай мажбурияти бор? – деб сўради. Донишманд айтди:

– Аллоҳ таолони улуғлаш ва неъматларига шукр қилиш.

– Мўминнинг ҳукмдорлар олдида қандай мажбурияти бор?

– Итоатли ва самимий бўлиш.

– Мўминнинг ўз зиммасида қандай мажбурияти бор?

– Ибодатда ғайратли бўлиш ва гуноҳлардан тийилиш.

– Мўминнинг инсонлар олдида қандай мажбурияти бор?

– Бировга азият етказмаслик ва чиройли муомала.

– Мўминнинг дўсти олдида қандай мажбурияти бор?

– Дўстликка вафо қилиш ва уни (фазилатларини) қадрлаш.

 

* * *

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб айтади: “Ҳамма нарсани эшитувчи Зотга қасамки, камбағалнинг қалбига хурсандчилик бахш этадиган ҳар бир кишига (мана шу хурсандлик сабабли), Аллоҳ таоло бир лутфу марҳамат ато қилади. У кишининг бошига бир фалокат тушса, Аллоҳ таолонинг лутфу марҳамати зудлик билан фалокатни аритади”.

 

ТИИ катта ўқитувчиси Илҳомжон ЭШОНЖОНОВ таржимаси.