Имом Аъмаш исмли кишининг аччиғи тез ва қаҳри қаттиқ эди. Онт ичиб, хотинига: “Ун тамом бўлганини менга билдирсанг, хат ёзиб хабар берсанг, бирор кишини юбориб айттирсанг ёки ишора қилсанг, талоқсан!” деди. 
Ун тугаб болалар оч қолди. Бечора аёл нима қиларини билмай ҳайрон бўлди. Қўшнилари унга: “Имоми Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ)га бориб воқеани айтинг-чи, бирор чорасини топиб берар”, дея маслаҳат беришди. Аёл Имоми Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳузурига келиб, бўлган воқеани айтиб, ёрдам беришини сўради. Шунда Имоми Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ) ун тамом бўлганлигини хабарсиз, сўзсиз, ишорасиз билдириш йўлини ўргатди. 
Савол: “Айтинг-чи, Имоми Аъзам аёлга ун тамом бўлганини билдиришнинг қандай йўлини ўргатди?
 
Ғайрат ЎЗБЕКОВ,
Зомин тумани "Исохон ота"
жоме масжиди имом-хатиби