Рабиъа Асламий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) билан бир масала хусусида тортишиб қолдик. Шу аснода Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг оғзидан бир гап чиқиб кетдию, уни ёмон ҳисоблаб, қилмишига қаттиқ пушаймон бўлди ва менга:
– Эй Рабиъа, шу гапни менга қайтар, токи шу дунёнинг ўзида жазоимни олган бўлай, – деди.
– Бундай қилолмайман, – дедим. 
Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ёнларига кетди. Мен унинг ортидан эргашдим.
Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) бўлиб ўтган воқеани Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га сўзлаб берди. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга қарадилар.
– Рабиъа, Сиддиқ билан тортишиб нима қилардинг? – дедилар.
– Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) бир калима айтиб, ўзлари уни ёмон ҳисоблаб пушаймон бўлдилар. Сўнг мендан айни шу гапни у кишига қайтармоғимни талаб қилдилар. Мен бош тортдим.
– Тўғри, Абу Бакрга бу гапни қайтарма, унинг ўрнига: «... » дегин, – дедилар. Мен Расул (алайҳиссалом) таълим берган гапни айтдим. 
Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) кўзлари ёшга тўлиб чиқиб кетдилар (Имом Аҳмад ривояти).                    
 
Айтингчи, азиз муштарий, Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рабиъа ал-Асламий (розияллоҳу анҳу)га қандай пурмаъно жавоб ўргатганлар? 
 
Нигора МИРЗАЕВА тайёрлади.