ХУШБЎЙ ЭКАН

Жобир ибн Самра бундай ҳикоя қилади: Расулуллоҳ билан бомдод намозини ўқидим. Намоздан сўнг улар билан бирга уйларига бордим. Бизни икки болакай қарши олди. Расулуллоҳ уларнинг юзларидан бирма-бир силадилар. Кейин менинг юзимни ҳам силаганларида қўллари хушбўйлигини ҳис қилдим. Гўё қўлларини атторнинг атир халтачасидан чиқаргандек эдилар (Имом Муслим ривояти).

 

ИЛМГА МУҲАББАТ

Зайд ибн Собит ўн бир ёшидаёқ ўн еттита сурани ёд олган, тафсилотлари билан ўрганган эди. Расулуллоҳ Мадинага келганларида ҳузурларига Зайдни олиб киришди.

Ансорийлар: “Ё Расулуллоҳ , бу бола сизга нозил бўлган суралардан ўн еттитасини ёд олган”, деб айтдилар. Зайд Қуръон тиловат қилди. Унинг ширали овоз ва тартил билан (дона-дона қилиб) ўқиши Пайғамбаримизни ҳайратлантирди.

Кунларнинг бирида Расулуллоҳ : “Эй Зайд, сурёний тилини ҳам биласанми?” дедилар. Зайд эса у зотга: “Уни албатта ўрганаман, ё Расулуллоҳ”, деб жавоб берди. Бир ойдан оз муддатда шу тилда гаплашадиган бўлди.

Расулуллоҳ Зайдни қобилиятли, илмга муҳаббатли ва заковатли бўлгани учун Қуръонни кўчиришда ўзларига котиб қилиб олдилар. Кейинчалик ҳазрат Абу Бакр халифалиги замонида Зайд Мусҳафни жам қилиш ишларига масъул бўлди.

 

ҚУТЛУҒ ДУО

Абу Мусъаб бундай ҳикоя қилади: Бир куни мен: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳдан жаннатда сиз билан бирга бўлишимни сўраб дуо қилинг, дедим. Шунда Расулуллоҳ : “Буни сенга ким ўргатди?” деб сўрадилар. Мен эса: “Ҳеч ким”, деб жавоб бердим. Расулуллоҳ : “Шундай дуо қиламан”, деб айтдилар ва кетаётганимда: “Саждани (яъни, нафл намоз ўқишни) кўпайтириш билан менга ёрдам бергин”, деб таъкидладилар (Имом Бухорий ривояти).

 

Юлдуз АСҚАР қизи тайёрлади.