“Саййид Муҳйиддин махдум” Ислом ўрта-махсус билим юртида Конституциямиз қабул қилинган куннинг 19 йиллигига бағишланган  тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идора­си Андижон вилояти вакили Нуриддин Ҳолиқ­назаров, Андижон машинасозлик инс­титути катта ўқитувчиси Муталлиб Акромов, “Жалабек” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Абдураҳим Йўлдошевлар иштирок этишди.  Сўзга чиққанлар юртимиздаги  ўзгариш ва янгиликлар, ҳар соҳада қонун устуворлиги, фуқароларнинг бурчлари ва манфаатлари ҳақида гапиришди. Тадбир сўнгида талабалараро спорт мусбақаларида, шунингдек, “Конституция – асосий қонунимиз” деворий газеталар кўрик-танловида, “Сиз Конституцияни биласизми?”  интеллектуал ўйинида ғолиб бўлганларга қимматбаҳо совғалар улашилди.

* * *

“Хожа Бухорий”  Ислом ўрта махсус билим юртида  Конституциямизнинг 19 йиллиги муносабати билан “Инсон ҳуқуқлари олий қадрият” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.  Тадбирда иштирок этган Китоб тумани прокурори Актам Наврўзов, жиноий ишлар бўйича  туман суди раиси Наврўз Ашуров, туман маънавият тарғибот маркази раҳбари Озод Алиқуловлар Асосий қонунимизнинг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти, туманда бу борада олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида гапиришди. Тадбир сўнггида талабаларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар жавоб беришди.