Октябр ойининг йигирма учинчи куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида "Тилга эътибор– элга эътибор" мавзуида тадбир ўтказилди. Унга "Мовароуннаҳр" нашриёти бош директори, таниқли ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон таклиф этилди.

Даврада ўзбек тилининг гўзаллиги, тарихийлиги ва бу тилда ёзилган асарлар ҳақида гапирилди. Совет даврида тилимиз ва унинг мавқеини бузишга ҳаракат қилинган, таҳликали, оғир пайтда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши чинакам жасорат бўлгани ҳақида тўхталинди.

"Ҳар бир инсон она тилим софлигини сақлаб қолиши учун масъулман" деган шиор билан яшаши кераклиги, айниқса, бу масканда таълим олаётган талабалар бунга жиддий эътибор беришлари лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир сўнгида талабалар тилшунослик соҳасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

Абдулносир БОБОМИРЗАЕВ,

Тошкент Ислом институти2-босқич талабаси